13 Август 2022 522

ЭЪЛОН !!!!!

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИНИНГ СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ КУРСИГА
КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ
ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА

▫️“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20-бандига кўра, миллий сертификат ёки халқаро сертификатнинг В2 ва ундан юқори даражасига эга бўлган талабгорларга чет тили фанидан синовларсиз максимал балл берилиши назардан тутилган.
▫️Шу сабабли, ихтисослик синовларида иштирок этишга муносиб деб топилган талабгорлар орасида миллий сертификат ёки халқаро сертификатнинг В2 ва ундан юқори даражасига эга бўлганлар 2022 йил 15 август соат 12:00 га қадар сертификат (pdf) нусхасини sudyalaroliymaktabi@umail.uz ёки info@sjco.uz электрон почта манзилига юборишлари сўралади.
▪️15 август соат 12:00 дан кейин, шу жумладан, имтиҳон куни сертификатлар қабул қилинмайди.

▫️Имтиҳон куни вақти ва жойи ҳақида қўшимча хабар берилади.

Қабул комиссияси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech