30 Сентябрь 2020 880

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ! Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси ҳамкорлигида нашр этиладиган “ODILLIK MEZONI” илмий-амалий, ҳуқуқий журнали

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси ҳамкорлигида нашр этиладиган “ODILLIK MEZONI” илмий-амалий, ҳуқуқий журнали

“СУД АДОЛАТ УЙИГА АЙЛАНМОҒИ ЛОЗИМ!”

мавзусида танлов эълон қилади.

Ушбу Танлов сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ва тизимли ислоҳотларнинг моҳиятини жамоатчиликка етказиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш  ҳамда судьяларнинг ижтимоий-сиёсий, ижодий фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилмоқда.

Танловга тақдим қилинадиган мақолаларда судьяларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, лавозимга танлаш ва тайинлаш борасидаги миллий ва халқаро тажриба таҳлил этилиши, суд амалиётидаги муаммолар, судьяларнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилаётган масалалар ҳам очиб берилиши мақсадга мувофиқ.

 

МАРҲАМАТ УШБУ ТАНЛОВДА СИЗ ҲАМ ИШТИРОК ЭТИНГ ВА ҒОЛИБ ЧИҚИНГ!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech