4 Ноябрь 2022 85

Д И Қ Қ А Т Т А Н Л О В!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Кабинет мудири (0,5)  ҳамда Иш юритувчи котиб лавозимларига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.

Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.

Танловда олий маълумотли (хуқуқшунос), ўқув ишлаб чиқариш жараёнларида ишлаш кўникмасига эга бўлган тажрибали, компьютер билан ишлаш малакасига эга бўлган шахс қатнашиши мумкин. Номзоднинг чет тилларини билиш қобилияти қўшимча равишда рағбатлантирилади.

Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёҳуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:

ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);

маълумотнома (объективка);

Аризалар 2022 йил  19 ноябрь, соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-93

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech