13 Октябрь 2019 2652

ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистондаги ЕҲХТ лойиҳаларининг координатори билан ҳамкорлик доирасида шу йил 7-11 октябрь кунлари Канада Миллий судьялар институти  (кейинги ўринларда КСМИ деб юритилади)  мутахассислари, Адель Кент – КСМИ Судлов бўйича бош ходими, Бренда Куппер – КСМИ халқаро хамкорлик гуруҳи директори, Брайан В. Леннокс – Онтарио суди фахрий судьяси, Судьялар олий мактаби ўқитувчилари, ходимлари ва магистрантлари иштирок этдилар.

Тренинг давомида қуйидаги йўналишлар бўйича семинарлар ўтказилди:

  • Судьялар олий мактабининг институционал ривожланиши
  • Таълим беришнинг тамойил ва цикллари курсини ишлаб чиқиш ва ўтказиш
  • Судьялар олий мактаби учун этика ва коммуникация курсини ишлаб чиқиш 
  • Таълим олишга бўлган асосий эҳтиёжлар: режалаштириш жараёнини ишлаб чиқиш
  • Мулоқот малакаси: Канадада бош судьянинг ўрни ва мулоқот
  • Канада судлов тизимида гендер тенглиги
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech