Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида 2021 йилнинг 9 апрель куни Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг  685 йиллигига бағишлаб “Амир Темур — буюк давлат арбоби ва саркарда” мавзусида кеча ўтказилди.

 

Кечада докторантлар томонидан Амир Темур шахсини идрок этиш мақсадида давлат арбобининг бунёдкорлиги, хаёти ва фазилатлари, шахсий ҳаётида уч мўътабар асос – диёнат, адолат ва қатъият билан амалга оширилган сиёсатга таянганлиги билан боғлиқ қисқа тарихий фактлар келтириб ўтилди ҳамда саҳна кўриниши намойиш этилди.

Кечага ташриф буюрган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Халқаро Амир Темур Жамоат фонди раисининг биринчи ўринбосари Тўлкин Хаит Амир Темур шахсини ўрганиш борасида қилинган ва қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, судьялар олий мактаби кафедра ўқитувчилари, ходимлар ва докторантлар томонидан Амир Темур даврида жамият ва салтанат шариат ва тўро-тузуклар, яъни ўз даври қонунчилиги асосида бошқарилганлиги, шариат - деганда ўша замонларда мусулмон жамиятидаги муайян бир ахлоқий-ҳуқуқий нормалар англанмоғи кераклиги, зеро, “тўғри йўл” мазмунини берувчи шариат (Аш-шариа) асосида Қуръон ва сунна ётса-да, лекин у аслида фиқҳ (ҳуқуқ ва юриспруденция) учун умумий мафкуравий, диний-ахлоқий манба бўлиб хизмат қил­ганлиги ҳақида кўплаб маълумотлар ибрат намунаси сифатида айтиб ўтилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech