Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли мавзусидаги семинар-тренингнинг навбатдаги раунди бошланди.
Навбатдаги семинар-тренингда маъмурий судлар судьялари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентликлари мутасаддилари иштирок этмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech