Судьялар олий мактаби илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2021 йил 27 январь куни “ProQuest” Компаниясининг Ўзбекистондаги расмий ҳамкори “Метес” АЖнинг “Компания томонидан тақдим этилаётган базанинг қамрови ва кенг библиографик маълумотлари” тўғрисида докторантлар билан учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда ProQuest Dissertations & Theseses Global тўрт мингдан ортиқ университетлардан беш миллионга яқин илмий ишларни ўз ичига олганлиги, Европа ва Буюк Британия, Хиндистон олий ўқув юртларининг илк бор рақамлаштирилган диссертациялари қўшилганлиги, диссертациялар университет илмий фаолиятининг асоси ҳисобланиши, компания билан ҳамкорлик қилган ташкилотлар кутубхоналарининг диссертациялар фонди янгиланиши, ҳамкорлар ўз илмий тадқиқотларини ишончли маълумотлар базалари орқали халқаро илмий ҳамжамиятга намойиш этиши ва долзарб нуфузли маълумотлардан фойдаланишни таъминлаши мумкинлиги ҳақида маълумотлар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech