19 Март 2021 1560

Судьялар олий мактаби директор ўринбосари К.О.Синдаров раҳбарлигида Судьялар Олий мактаби тингловчилари жорий йилнинг 18-март куни Тошкент вилояти ИИББ ЖИЭБ 24-сон тарбия колонияси фаолияти билан танишдилар.

Судьялар олий мактаби директор ўринбосари К.О.Синдаров раҳбарлигида  Судьялар Олий мактаби  тингловчилари жорий йилнинг 18-март куни Тошкент вилояти ИИББ ЖИЭБ 24-сон тарбия колонияси фаолияти билан танишдилар.

Тингловчилар танишув жараёнида вояга етмаган маҳкумларга яратилган  шароитлар  шу жумладан тарбия колониясининг замонавий  кутубхонаси, тарбия колониясида маҳкумларнинг таълим олишлари ва касб-ҳунар ўрганишлари учун барча имкониятлар яратилганлигининг гувоҳи бўлдилар.

Жумладан, маҳкумлар жазони ўташ давомида  17 хил касб бўйича уч ойлик касб-ҳунар курсларида, хусусан курс якунида ҳайдовчилик гувоҳномаси бериладиган шароитда ҳайдовчиликка ўқитилиши кўзда тутилган. Тингловчилар вояга етмаганлар учун яратилган барча шароитлар билан танишгач, улар билан индивидуал суҳбат ўтказиб, жиноят содир этиш сабаблари  ва жазо ўташнинг тарбиявий таъсири бўйича уларнинг  фикрларини ўргандилар.

Учрашув якунида К.О.Синдаров томонидан тарбия колонияси кутубхонасига ўз бадиий асарларидан намуналар, шунингдек тингловчилар томонидан ҳам тарбияланувчиларга бошқа китоблар совға қилинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech