19 Февраль 2021 1616

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) ҳамкорлигида 12 февраль куни Фарғона вилоят судининг судьялари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Судьяларининг одоб-ахлоқ кодексини амалий қўлланилиши ва фуқароларнинг судларга ишончини янада ошириш” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда Фарғона вилояти, туман (шаҳар) судининг судьялари ва суд ходимлари иштирок этишди.

Семинарни Судьялар олий мактаби  “Касбий кўникмалар” кафедраси мудири Н.Қурбонов ва Ҳалқаро бўлим бошлиғи Ў.Холиқов ўтказишди.

 

Семинар иштирокчиларига “Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодекси” ҳар бир судья учун одил судловни амалга ошириш боғлиқ касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтда мажбурий бўлган юксак одоб-ахлоқ талаблар белгилаши, ушбу талабларга барча судья ва суд ходими риоя қилиши лозимлиги, ушбу Кодекс судьялар ваколатини амалга оширишга ҳақлилиги ва судьялик мақомига муносиблигининг муҳим шарти эканлиги,  одил судлов ва судьялар одоб-ахлоқи соҳасидаги халқаро стандартлар, “Судьяларнинг одоб-ахлоқига оид Бангалор принциплари”, судьяларнинг мустақиллиги ва холислиги принципи, судьялар ва суд ходимлари фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлишлари, суд тизимида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг ўзига хос хусусиятлари, судьяларда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш, шунингдек судлар томонидан чиқариладиган қарорлар беғараз бўлиши, ҳозирги давр талаби сифатида судьяларнинг ҳалол ва пок бўлишлари лозимлиги ҳақида маълумотлар амалиётдан мисоллар келтирилган ҳолатда тушунтириб ўтилди.

Семинар иштирокчилари суд тизимидаги ислоҳотлар, судьяларнинг мустақиллиги ва холислигини таъминлашдаги кафолатлар, судьяларнинг фуқароларни рози қилиш ҳамда суд ишларини адолатли кўриб чиқишни янада такомиллаштириш чоралари, амалиётдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари юзасидан қатор таклифлар билдиришди .

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech