11 Июль 2022 745

ЭЪЛОН !

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИНИНГ СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ КУРСИГА

КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ

ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2022 йил 7 июлдаги 1713-сонли қарори билан Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2022/2023 ўқув йили учун ҳужжат топширган талабгорларнинг 612 нафари танловда иштирок этишга муносиб деб топилди (рўйхат илова қилинади).

Танловнинг биринчи босқичида талабгорлар Психологик тестдан ўтказилади.

Талабгорларга қулайлик яратиш мақсадида Психологик тест тегишли ҳудудларда ўтказилади (жадвал илова қилинади).

Тест синовларига паспорт ёки шахсингизни тасдиқловчи бошқа ҳужжат билан келишингиз лозим.

Тест синовлари компьютер ёрдамида олинади.

 

 

Қабул комиссияси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech