Ҳужжатлар рўйхати
- Тайёрлаш курсига киришда талабгорлар Олий мактабга бевосита ёки унинг веб-сайти орқали (sudyalaroliymaktabi.uz; www.sudya.uz) электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- тайёрлаш курси ихтисослиги номини кўрсатган ҳолда Олий мактаб директори номига ариза;
- талабгор томонидан шахсан тўлдирилган сўровнома ва таржимаи ҳол;
- Кенгаш томонидан белгиланган намунадаги шахсий варақа (объективка) ва яқин қариндошлари (талабгор ва унинг турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари, шунингдек талабгорнинг фарзандлари) тўғрисидаги маълумотнома, шу жумладан электрон шаклда;
- олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (таълим йўналиши: юриспруденция; таълим шифри: 5240100) ва унинг иловаси нусхалари;
- талабгорнинг паспорт ёки ID картаси нусхаси;
- меҳнат дафтарчаси нусхаси;
- 3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома (086/I шакл);
- психиатрия ва наркология муассасаларида ҳисобда турмаслиги тўғрисида маълумотнома;
- хорижий давлат фуқаролигини олмаганлиги ёки хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи яшаш гувоҳномасига ёхуд бошқа ҳужжатга эга эмаслиги тўғрисидаги тилхат;
- охирги уч йил давомида бажарган ишлари тўғрисида иш жойидан маълумот-тавсифнома;
- иш жойидан тавсиянома;
- талабгор ва унинг яқин қариндошларининг судланганлик ҳолати бўйича маълумотнома.
- Талабгорлардан ҳужжатлар ҳар йили 15 апрелдан 15 майга қадар қабул қилинади.
- АРИЗА НАМУНА
- С Ў Р О В Н О М А НАМУНА
- ТАРЖИМАИ ХОЛ
- ОБЪЕКТИВКА НАМУНА