2 Ноябрь 2020 574

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг таянч докторантура ва докторантурасида таҳсил олишни ташкил этиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси

Судьялар олий мактаби

директорининг

2020 йил 26 августдаги
  44-А-ум-сон буйруғига илова

 

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги

Судьялар олий мактабининг таянч докторантура ва докторантурасида таҳсил олишни ташкил этиш тартиби

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

  1. Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
    16 февралдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–4958-сон Фармони ҳамда 2020 йил
    6 январдаги “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
    ПҚ-4096-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 304-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби (кейинги ўринларда Олий мактаб деб юритилади)да таянч докторантура ва докторантурада таҳсил олишни ташкил этиш ва ўқиш тартибини белгилайди.
  2. Таянч докторантура ва докторантурада ўқишни ташкил қилиш қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган қабул квоталарига мувофиқ давлат грантлари асосида амалга оширилади.
  3. Таянч докторантура ва докторантурага қабул қонунийлик, тенг ҳуқуқлилик ва танлов асосида амалга оширилади.

    2-боб. Таянч докторантура ва докторантурага кириш истагини билдирган талабгорларга қўйиладиган талаблар

     

    1. Таянч докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:

    магистр даражасига ва олий маълумот тўғрисидаги дипломга (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлганлар;

    фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар.

    1. Докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:

    фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд уларга тенглаштирилган хорижий давлатларда олинган илмий даражалар;

    фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.

    1. Фалсафа доктори (PhD) ва Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун талабгорларни қабул қилиш қуйидаги ихтисосликлар бўйича амалга оширилади:

      Докторантурага_қабул_қилиш_Тартиби_4.pdf
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech