4 Март 2021 484

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби қуйидаги мавжуд бўш ўринларга малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади:

Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси;

Иш юритувчи котиб;

Кабинет мудири.

Номзодлар танлов асосида қабул қилинади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

Ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун танловда олий юридик маълумотга эга бўлган, камида 3 йил судья (прокурор, адвокат) бўлиб ишлаган шахс қатнашиши мумкин.

Ўқитувчилик лавозими учун танлов икки босқичли синовдан иборат. Синовнинг биринчи босқичида танлов қатнашчилари тест синовларидан ўтказилади. Тест синовларида энг юқори баллнинг камида учдан бирини олган шахслар танловнинг кейинги босқичи – синов лекциялари (очиқ машғулотлар) ўтказишда қатнашадилар.

Тест синовлари ва синов лекциялари (очиқ машғулотлар) тегишлича 4/6 (40 балл/60 балл) нисбатида баҳоланади.

Эслатма: Синов лекциялари ва очиқ машғулотлар мавзулари кафедра предметлари бўйича ўқув дастури талабларига мувофиқ бўлиши керак.

 

Иш юритувчи котиб ва кабинет мудири вазифаларинини эгаллаш учун танловда олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар қатнашиши мумкин.

Иш юритувчи котиб ва кабинет мудири лавозимларига танлов суҳбат тарзида ўтказилади.

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган барча номзодлар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёхуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:

ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);

маълумотнома (объективка);

диплом нусхаси;

паспорт нусхаси;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

бошқа ҳужжатлар (сертификат, тавсифнома ва ҳ.к.).

Аризалар 2021 йил 5 апрель кунига қадар қабул қилинади.

 

Мурожаат учун тел.: 97-715-68-84

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech