27 Январь 2021 469

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Ахборот-техникавий таъминот ва масофавий ўқитиш бўлими бош мутахассиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади:

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

 

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича олий маълумот;

мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаган иш стажи (биринчи навбатда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, дастурий воситалар ва маълумотларнинг ахборот базалари, ички локал тармоқ, видеоконференцалоқа воситалари билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиш);

давлат тилини яхши билиш (рус, инглиз ёки бошқа тилларни билиш устунлик беради);

юклатилган вазифаларни ўз вақтида сифатли бажара олиш қобилиятига эга бўлиш.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёхуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:

ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);

маълумотнома (объективка);

диплом нусхаси;

паспорт нусхаси;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

бошқа ҳужжатлар (сертификат, тавсифнома ва ҳ.к.).

Аризалар 2021 йил 31 январь кунига қадар қабул қилинади.

Танлов суҳбат тарзида ўтказилади.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech