2 Ноябрь 2020 635

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши хузуридаги Судьялар олий мактабининг таянч докторантурасига қабул қилиш учун мутахассислик бўйича имтиҳон саволлари

  1. Жиноят ишлари бўйича судлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишнинг ташкилий-ҳуқуқий муаммолари.
  2. Жиноят процессида ярашув институтини қўллаш доирасини кенгайтириш муаммолари.
  3. Шартли ҳукм қилиш самарадорлигини ошириш муаммолари.
  4. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича органлари тавсияларини жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигига татбиқ этиш масалалари.
  5. Жиноят ишлари юритуви соҳасидаги халқаро хамкорлик доирасида экстрадиция институтини самарали қўллаш муаммолари.
  6. Жиноят ишлари юритувида процессуал шакл бузилишининг олдини олиш механизми.
  7. Бир суд – бир инстанция тамойили асосида жиноят ишлари бўйича судлар фаолиятини такомиллаштириш масалалари.
  8. Суд муҳокамасида айбловдан воз кечиш институтини такомиллаштириш масалалари.
  9. Жиноят ишлари бўйича судларда кассация тартибида иш юритишни такомиллаштириш.
  10. Суд амалиётида давлат айбловчисининг суд муҳокамасида иштироки билан боғлиқ муаммолар.
  11. Жиноят-процессуал исботлашда тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан фойдаланиш муаммолари.
  12. Жиноятларни таснифлаш институтини такомиллаштириш истиқболлари.
  13. Жиноят ишлари бўйича суд амалиётида преюдиция институтини қўллаш муаммолари.
  14. Жиноят ҳуқуқида такроран ва рецидив жиноятларни квалификация қилиш муаммолари.
  15. Кибержиноятлар тўғрисидаги ишлар юзасидан суд-тергов амалиётининг ўзига хос жиҳатлари.
  16. Жиноят ҳуқуқида рағбатлантирувчи нормалар доирасини кенгайтириш истиқболлари.
  17. Суд амалиётида бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш муаммолари.
  18. Жиноят ишларини тўхтатиш асосларини такомиллаштириш
  19. Реабилитация институтини қўллаш механизмларини такомиллаштириш
  20. Суд-тергов амалиётида жиноят ишини тугатиш институтини қўллаш муаммолари.
  21. Суд амалиётига гувоҳ ва жабрланувчилар кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш (депонирования қилиш) институтини жорий қилиш истиқболлари
  22. Жиноят ишлари юритувига процессуал келишув институтини татбиқ қилиш масалалари.
  23. Фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг ўзига хос жиҳатлари. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олишга қаратилган чоралар жорий этилиши муносабати билан даъво муддати билан боғлиқ қонун ҳужжатларини қўллашнинг ўзига хос жиҳатлари.
  24. Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини судда ҳимоя қилиш муаммолари.
  25. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари.
  26. Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартибини такомиллаштириш
  27. Инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркибининг мақсад ва вазифалари.
  28. Мулкдор хуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш юзасидан сўнгги йилларда қабул қилинган норматив-хуқуқий хужжатлар мазмуни
  29. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепциясини қабул қилиш зарурати ва унинг мазмуни
  30. Аёллар хуқуқларини ҳимоя қилиш, жумладан гендер тенглигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар
  31. Фуқаролик процессида юридик фактларни тасдиқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
  32. Яраштирув тартиб-таомиллари (медиатив келишув)ни фуқаролик иш юритишда қўллашни ўзига хос хусусиятари ва уни такомиллаштириш истиқболлари
  33. Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар мавжудлиги муносабати билан никоҳни хақиқий эмас деб топиш юзасидан низолашиш
  34. Суднинг ҳал қилув қарорини такомиллаштириш истиқболлари.
  35. Фуқаролик процессида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари
  36. Маъмурий ҳужжат (маъмурий акт) ва унинг ўзига хос белгилари. Қонунчилик асосида таҳлил қилинг.
  37. Маъмурий ҳужжатни қабул қилиш жараёнидаги процессуал хатоларнинг ҳуқуқий оқибати.
  38. Дунёда мавжуд бўлган маъмурий судловнинг энг йирик ёки танилган моделлари.
  39. “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳияти.
  40. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси тушунчаси ва унинг судлар томонидан қўлланиши масалалари.
  41. Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг мазмуни.
  42. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг мазмуни ва аҳамияти.
  43. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ва бу соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишлари.
  44. Ҳокимиятнинг вакиллик органлари, уларнинг вазифа ва ваколатлари.
  45. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини нима ва унинг устувор йўналишлари хақида тушунтириш беринг.
  46. “Хабеас корпус” институти мазмуни ва аҳамияти.
  47. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати.
  48. Жамоатчилик назорати тушунчаси ва уни тартибга солувчи қонун хужжатларининг мазмуни.
  49. Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисидаги” Қонунининг асосий принциплари.
  50. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари.
  51. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг таркибини шакллантириш тартиби ва унинг мутлақ ваколатлари.
  52. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг суд хокимиятига оид нормалари мазмуни.
  53. Ўзбекистон Республикаси қонунларини қабул қилиш тартиби.
  54. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий принциплари.
  55. Ўзбекистон Республикасида сайлов тизими.
  56. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги 2020 йил 2 мартдаги Фармонининг суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантиришдаги асосий устувор йўналишлари.
  57. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 27 майдаги ПФ–5729-сонли Фармонида суд тизимида коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлигини ошириш бўйича қандай чора-тадбирлар белгиланган.
  58. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони мазмун ва моҳияти.
  59. Судьяларнинг одоб-аҳлоқига оид Бангалор принципларининг мазмунини тушунтиринг.
  60. Одил судловга эришиш даражасини оширишда судлар ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликнинг ўрни.
  61. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармонида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг қандай асосий вазифалари назарда тутилган?
  62. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида суд фаолиятида рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича қандай вазифалар белгиланган?

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech