15 Август 2020 517

Судьялар олий кенгаши бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилди

Судьялар олий кенгаши бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилди

 

 

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси маълум қилмоқда.

Танловда ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисос бўйича камида беш йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Эълон қилинган бўш судьялик лавозимлари рўйхати.

 

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

 

  1. Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг раислигига (1 нафар);
  2. Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг судьялигига (1 нафар);
  3. Жиноят ишлари бўйича Шуманай туман судининг раислигига (1 нафар);
  4. Жиноят ишлари бўйича Мўйноқ туман судининг раислигига (1 нафар);
  5. Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьялигига (1 нафар);
  6.  Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг судьялигига (1 нафар).

 

Андижон вилояти бўйича:

 

  1. Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьялигига (1 нафар);
  2. Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судининг раислигига (1 нафар);

 

Бухоро вилояти бўйича:

 

  1. Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг судьялигига (1 нафар);
  2. Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг судьялигига (1 нафар);
  3. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьялигига (1 нафар).

 

Жиззах вилояти бўйича:

 

  1. Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьялигига (1 нафар).

 

Қашқадарё вилояти бўйича:

 

  1. Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьялигига (2 нафар);
  2. Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг судьялигига (1 нафар);
  3. Шаҳрисабз туман иқтисодий судининг судьялигига (1 нафар).

 

Навоий вилояти бўйича:

 

  1. Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг судьялигига (1 нафар);
  2. Учқудуқ туман иқтисодий судининг раислигига (1 нафар).

 

Наманган вилояти бўйича:

 

  1. Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьялигига (1 нафар);
  2. Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг судьялигига (2 нафар);
  3. Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьялигига (1 нафар);
  4. Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг раислигига (1 нафар).

 

Самарқанд вилояти бўйича:

 

  1. Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг судьялигига (1 нафар).

 

Сурхондарё вилояти бўйича:

 

  1. Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг раислигига (1 нафар);
  2. Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг раислигига (1 нафар);
  3. Денов туманлараро иқтисодий судининг судьялигига (1 нафар);
  4. Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьялигига (1 нафар).

 

Сирдарё вилояти бўйича:

 

  1. Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг судьялигига (1 нафар).

 

Хоразм вилояти бўйича:

 

  1. Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьялигига (1 нафар);
  2. Шовот туманлараро иқтисодий судининг судьялигига (1 нафар).

 

Тошкент вилояти бўйича:

 

  1. Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьялигига (1 нафар);
  2. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьялигига (1 нафар);
  3. Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг судьялигига (1 нафар);
  4. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьялигига (1 нафар).
  5. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьялигига (1 нафар).

 

Тошкент шаҳар бўйича:

 

  1. Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьялигига (1 нафар);
  2. Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьялигига (1 нафар).

 

 

Изоҳ: Танлов ушбу хабар эълон қилинган кундан эътиборан 5 кун муддат ичида тегишли вилоят суди судьялари малака ҳайъати орқали номзод ариза билан Судьялар олий Кенгашига (ихтисослашув бўйича) мурожаат қилиши мумкин.

Аризани тақдим этишнинг охирги санаси 2020 йил 20 август.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech