13 Апрель 2021 1113

Танлов эълони

Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби томонидан танлов эълон қилинмоқда 

Фалсафа доктори (PhD) ва Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун 12.00.02 Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ, 12.00.04 Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Хўжалик процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва Медиация, 12.00.05 Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи, 12.00.07 Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура, 12.00.08 Жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия Ҳуқуқи, 12.00.09 Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси, 12.00.10 Халқаро ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича мустақил изланувчиликка

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

  • фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагилар расмийлаштирилади:
  • магистр ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) дипломи ёки олий маълумот тўғрисидаги (ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлганлар;
  • белгиланган илмий мақолаларига эга бўлганлар;
  • фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки уларга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган дипломга эга бўлган, белгиланган тартибда талабларга мувофиқ илмий даража олганидан сўнг салмоқли илмий ютуқларга эришган шахслар расмийлаштирилади.

Мустақил изланувчиликка талабгорлар 2021 йил 15 апрелдан 15 майга қадар http://phd.mininnovation.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиб, Судьялар олий мактаби Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлимига қуйидаги ҳужжатларни (файл папкага солинган холда) 2021 йилнинг 15 май кунига қадар тақдим этишлари талаб этилади:

  1. ариза;
  2. қисқача биографик маълумотнома (объективка);
  3. фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси; фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
  4. меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
  5. илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
  6. иш жойидан тавсифнома;
  7. диссертациянинг мавзуси, режаси ва илмий раҳбар ёки илмий консультант тўғрисида маълумот.

Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва Судьялар олий мактаби қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

Ҳужжатлар Судьялар олий мактаби Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг 15 апрелидан 15 майигача бўлган даврда: п/м 100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйда (мўлжал: собиқ Олий хўжалик суди биноси, 424-хона) қабул қилинади.

Талабгорлар учун танловда иштирок этиш талаблари ва топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомда батафсил кўрсатилган.

Тел. +998998163376 Назокат Байзакова, +998935728514 Рустам Хашимов  

email: ilmiybulim@inbox.uz

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech