21 Апрель 2021 707

Эълон магистратура талабгорларга

ЭЪЛОН

 

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби судьялик лавозимларига номзодлар тайёрлаш магистратура курсларига 2021/2022 ўқув йили учун (фуқаролик ишлари, жиноят ишлари, иқтисодий ва маъмурий ихтисосликлар бўйича) талабгорлар қабул қилинади.

Магистратура курсларига қабул қилиш судьялик лавозими захирасида бўлган шахслар орасидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда белгиланган қабул квоталарига мувофиқ давлат грантлари асосида амалга оширилади.

Номзодлар жорий йилнинг 25 апрелидан 1 июлига қадар тегишли малака ҳайъатларига ёки Судьялар олий мактаби веб-сайти орқали (www.sudyalaroliymaktabi.uz; www.sudya.uz) электрон тарзда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

1) магистратура ихтисослиги номи кўрсатилган ҳолда Судьялар олий  мактаби директори номига ариза;

2) талабгорнинг паспорт нусхаси;

2) олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси ҳамда унга илова;

3) 3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат.

   Маълумот учун тел: (998) 555-010-199.

   Манзил: Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чўпонота кўчаси, 6-уй

         

         Қабул комиссияси

 

 

Ариза.pdf

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech