30 Июнь 2022 429

Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!

Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!

 

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Жиноят ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.

Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.

Танловда олий юридик маълумотли (магистр даражасига эга бўлган), қоида тариқасида камида 3 йил судья (прокурор, адвокат) бўлиб ишлаган юқори малакага эга шахс қатнашиши мумкин.

Танлов икки босқичли синовдан иборат.

Синовнинг биринчи босқичида талабгорлар тест синовларидан ўтказилади.

Тест синовларида энг юқори баллнинг камида учдан бирини олганлар иккинчи босқич – синов лекциялари (очиқ машғулотлар) ўтказишда қатнашадилар.

Тест синовлари ва синов лекциялари  (очиқ машғулотлар) тегишлича 4/6 (40 балл/60 балл) нисбатида баҳоланади.

Эслатма: Синов лекциялари ва очиқ машғулотлар мавзулари кафедра предметлари бўйича ўқув дастурлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёҳуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:

ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);

маълумотнома (объективка);

диплом нусхаси;

паспорт нусхаси;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

бошқа ҳужжатлар (сертификат, тавсифнома ва ҳ.к.).

Аризалар 2022 йил 18 июль, соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-93

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech