6 Июня 2020 1101

Подача документов на свободное соискательство

Объявление на узб.языке

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИ

Фалсафа доктори (PhD) ва Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун 

12.00.02 - Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи;
12.00.03 - Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ;
12.00.04 - Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Хўжалик процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва Медиация;
12.00.05 - Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи;
12.00.07 - Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш.Адвокатура;
12.00.08 - Жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия Ҳуқуқи,
12.00.09 - Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси;
12.00.10 - Халқаро ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича мустақил изланувчиликка

 ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ 

  • Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагилар расмийлаштирилади:

магистр ёки олий маълумот тўғрисидаги (ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлганлар;

2 та илмий мақолаларига эга бўлганлар;

камида икки йиллик илмий-педагогик иш стажи ёки муайян илмий ютуқларга эга бўлганлар.

  • Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки уларга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган дипломга эга бўлган, белгиланган тартибда талабларга мувофиқ илмий даража олганидан сўнг салмоқли илмий ютуқларга эришган шахслар расмийлаштирилади.

 Мустақил изланувчиликка талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни (Файл папкага солинган холда) Судьялар олий мактаби Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлимига тақдим қилади:

  1. Ариза;
  2. Қисқача биографик маълумотнома;
  3. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;

  1. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
  2. Илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
  3. Иш жойидан тавсифнома;
  4. Диссертациянинг мавзуси, режаси ва илмий раҳбар ёки илмий консультант тўғрисида маълумот.

Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва Судьялар олий мактаби қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

Ҳужжатлар Судьялар олий мактаби Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда 100097 Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйда (Мўлжал: собиқ Олий хўжалик суди биноси, 423-хона) қабул қилинади.

Тел. 71  278-96-21, +998971570405

email:odiljon.sulaymanov@gmail.com

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech